Тошкент молия институтида “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди

Тошкент молия институтида “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди

Бугун, 16 сентябрь куни Тошкент молия институтида соғлом турмуш тарзини таъминлаш, талаба-ёшларни спортга кенг жалб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида институт талаба-ёшлари ўртасида спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, шахмат турлари бўйича “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди.

 

 

 

 

 

Унда институт раҳбарияти, талаба-ёшлар, вазирлик мутасаддилари, спорт усталари, элимиз суйган санъаткорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

 

 



 

 

 

 

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда институтда нафақат талабаларга замонавий билим ва кўникма беришда балки, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва талаба-ёшлари ўртасида спортни оммалаштириш ҳамда спорт мусобақаларини фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича қатор саъй ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ушбу “Талабалар лигаси” спорт мусобақаси ҳам ана шундай ҳаракатлардан биридир.

 

 

 

 

 

 

Институтда жисмоний тарбия ва спортинг оммалашувини янада юқори поғонага кўтариш, жисмоний маданият ҳаракатини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, замонавий спорт турлари бўйича иқтидорли спортчиларни тайёрлаш ва уларнинг спорт маҳоратларини ошириш мақсадида қилинаётган бу каби амалий ҳаракатлар талаба-ёшлар орасида спортни янада ривожлантиришда ўзига хос аҳамият касб этади.

 

13:44 / 2023-09-16
Success helper
Success warning