Талабаларимиз чемпион !

Талабаларимиз чемпион !

Жорий йилнинг 5 февралда спортнинг АРМРЕСТЛИНГ тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Тошкент молия институти терма жамоаси ҳам қатнашиб қуйдаги натижаларни қайд этди. "Молия" факультети ММТ-81 гуруҳ талабаси Ташпулатов Нодир Ўткирбек ўғли фахрли II-ўринни эгаллади, “Солиқлар ва суғурта” факультети СС-34 гуруҳ талабаси Ҳамидуллаев Шаҳрух Хамиджон ўғли III-ўринни эгаллади ва СТ-81 гуруҳ талабаси Абдуқаҳҳоров Ойбек Улуғбек ўғли III-ўринни эгаллади.

Ушбу ғалаба билан институт жамоаси Ташпулатов Нодир Ўткирбек ўғли, Ҳамидуллаев Шаҳрух Хамиджон ўғли, Абдуқаҳҳоров Ойбек Улугъбек ўғли ва “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедрасини самимий муборакбод этиб ва келгусида бунданда катта ютуқларни қўлга киритишини тилаб қоламиз.








13:08 / 2022-02-09
Success helper
Success warning