“Талабаликка бағишлов” тадбири бўлиб ўтди

“Талабаликка бағишлов” тадбири бўлиб ўтди

Жорий йил 22 сентябрь куни Тошкент молия институтига биринчи курсга қабул қилинган талабаларни табриклашга қаратилган “Талабаликка бағишлов” тадбири бўлиб ўтди.

 

Унда институт ректори Т.Тешабаев, Юнусобод туман ҳокими Б.Абдувалиев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Н.Жумаев, институтда ўқиб, кўп йиллардан буён тегишли соҳаларда муваффақиятли фаолият олиб бораётган собиқ битирувчилар, талаба-ёшлар ҳамда элимиз суйган хонандалар иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

Тадбир аввалида институтни мазкур йилда тамомлаган битирувчилар томонидан янги қабул қилинган талабаларга институтнинг рамзий калити, рамзий рейтинг дафтарчасининг топширилиши бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

Олтин давр бўлган талабаликнинг бошланиши муборак бўлсин азиз ёшлар!

15:20 / 2023-09-23
Success helper
Success warning