ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ СИЁСАТИ - АМАЛДА

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ СИЁСАТИ - АМАЛДА

 

Жорий йилнинг 29 апрель куни  “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясида ташкил этилган “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси филиалида тасдиқланган ўқув дастури асосида Солиқлар ва суғурта факультетининг “Суғурта иши” таълим йўналишида ўқийдиган 1-курс, СС-70 ва СС-71 гуруҳлари талабалари учун "Экспорт калтисликларини суғурталаш ва суғурта полисларини сотиш технологияси" мавзусида амалий машғулот ўтказилди. Семинарда кафедра доценти в.б С.Матиязова хамрохлигида талабалар амалий машғулотда қатнашдилар.


 

Ўқув машғулотида компания Бош менежери Б.Жумабаев тақдимот қилди. Унда "Экспорт калтисликларини суғурталаш ва суғурта полисларини сотиш технологияси" мавзулси талабалар эътиборига ҳавола этилди. Кафедра филиали томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув машғулотлари талабаларга олийгоҳда олган назарий билимларини амалиёт билан боғлашга,касб кўникмаларига эга бўлишга ҳамда келгусида Республика суғурта бозорига етук соҳа мутахассисларини тайёрлаб беришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

08:00 / 2023-05-01
Success helper
Success warning