Таълим сифатини оширишнинг муҳим шарти

Таълим сифатини оширишнинг муҳим шарти

 

“Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг 2023 йилга мўлжалланган таълим сифатини ошириш сиёсатида белгиланган вазифалар доирасида 2023 йил 27 март куни APEX LIFE INSURANCEсуғурта компанияси масъул ходимлари Ф.Зуфаров ва И.Исматов томонидан мазкур компаниянинг фаолият йўналишларига бағишланган маҳорат дарси ташкил этилди. Солиқлар ва суғурта факультетининг “Суғурта иши” таълим йўналиши 3-курсида ўқиётган талабалар ҳамда “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари қатнашган ушбу маҳорат дарсида амалиётчи мутахассислар “APEX LIFE INSURANCE” суғурта компанияси томонидан аҳоли, корхона ва ташкилотларга тақдим этилаётган суғурта маҳсулотлари, сўнгги 4 йилда компания фаолиятининг ривожланишига доир асосий статистик кўрсаткичлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.
 

“APEX LIFE INSURANCE” суғурта компаниясининг узоқ муддатли оила такафул суғурта дастурлари, оғир касалликлардан суғурта қилиш ва халқаро тиббий суғурта маҳсулотлари талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
 

Тадбир таълим ва амалиёт ўртасидаги интеграцияни янада кучайтиришга хизмат қилиши билан бир қаторда таълим сифатини оширишнинг муҳим шарти эканлиги билан аҳамиятлидир. Шуни эътиборга олган ҳолда “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси бундан кейин ҳам амалиётнинг тажрибали ва етук мутахассислари иштирокида институт талабалари учун маҳорат дарслари ташкил этишни давом эттиради.

09:35 / 2023-03-28
Success helper
Success warning