Диққат танлов!
Тошкент молия институти "Digital finance" инкубация ва акселерация маркази томонидан институтимиз талаба-қизлари, магистр ва ёш олималар ўртасида “Аёллар бизнесига биринчи қадам” бизнес ғоя, стартап лойиҳа танлови эълон қилинмоқда.
Ҳужжатлар 2023 йил 25 декабрга қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун телефон:+998909250525