«Инсон ҳуқуқлари билимдони - 2023» кўрик-танлови ташкил этилмоқда

«Инсон ҳуқуқлари билимдони - 2023» кўрик-танлови ташкил этилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида» ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари билимдони» кўрик-танлови ташкил этилмоқда. 

 

Дастур талабалар ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги назарий ва амалий билимларини кўрсатиш ҳамда амалиётда қўллашга қаратилган устувор вазифаларни изчил амалга оширишга ва инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган. Кўрик-танлов талабаларни инсон ҳуқуқлари бўйича билими, уларнинг илмий адабиёт, шу жумладан, чет эл даврий нашрларини ҳамда илмий тадқиқотларнинг замонавий усулларини ўрганганлик даражасини аниқлаш доирасида тузилган бўлиб, унда номинациялар ғолибларини аниқлаш жараёни қуйидаги шаклда ўтказилади:

1.  Кўрик-танловнинг «Энг яхши инсон ҳуқуқлари билимдони» номинацияси - 50 та саволдан иборат тест синови шаклида тасдиқлаш. Ҳар бир тўғри жавобга 2 баллдан баҳолаш тартибини ўрнатиш.

2.  Кўрик-танловнинг «Энг яхши инсон ҳуқуқлари универсал шартномалари билимдони» номинацияси - 30 та саволдан иборат тест синовлари ва ёзма иншо (эссе) шаклида жорий этиш.

3. Кўрик-танловнинг «Энг яхши инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик таклифлари» номинацияси - МС ПоwэрПоинт программаси орқали презентация шаклида ҳамда ёзма иншо (эссе шаклида) қабул қилиш.

4.  Кўрик-танловнинг «Энг яхши инновацион ғоя муаллифи»  номинацияси - аҳолига қулайлик яратиш йўналишида яратилган ғоялар танлов ҳайъати томонидан баҳоланади.

 

Танловда иштирок этиш учун мурожаат: +998 93 500 02 42 

 

Танлов низоми (ПДФ)

15:41 / 2023-11-27
Success helper
Success warning