Тошкент молия институтида савлов олди тадбирлари бўлиб ўтди
2021 йил 20 сентябр куни Тошкент молия институтининг “Солиқлар ва суғурта” факультетида “Кафедра ҳафталиклари” доирасида “Адолат” социал демократик партиясининг Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари Омонов Одилжон Каримович иштирокида тадбир амалга оширилди.
Тадбирда факультет талабаларига бу йилги сайловлар олдинги сайловлардан нимаси билан фарқ қилиш, партиянинг сайлов олди дастури, партияга аъзо бўлишнинг афзалликлари, партиянинг сайлов олди дастурларида ёшлар билан боғлиқ муаммоларнинг истиқболдаги ечимлари бўйича маъруза қилинди.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этишди.