Фарида Хамидова – “Йил аёли” миллий танловининг шаҳар босқичи ғолиби бўлди
Мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга, ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йил аёли” миллий танлови ўтказилмоқда.
Танловнинг Тошкент шаҳар босқичида “Халқаро молия-кредит” кафедраси профессори в.б. Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи “Йилнинг энг фаол олима аёли” номинацияси бўйича ғолиб бўлди ва танловнинг кейинги – республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Институт шарафини ҳимоя қилган ғолибимизни ушбу ғалаба билан муборакбод этамиз ва танловнинг кейинги босқичларида омадлар тилаймиз.