«Таълим сифатини ошириш бўйича кафедранинг устувор йўналишлари» тақдимоти ўтказилди

«Таълим сифатини ошириш бўйича кафедранинг устувор йўналишлари» тақдимоти ўтказилди

 

2024 йил 5 январь куни «Молия» факультети «Статистика ва эконометрика» кафедраси мудири Б.Утанов томонидан 2023 йилда белгиланган «Таълим сифатини ошириш бўйича устувор йўналишларнинг бажарилиши» ҳисоботи ҳамда 2024 йил учун янгиланган «Таълим сифатини ошириш бўйича кафедранинг устувор йўналишлари» тақдимоти ўтказилди. 

 

 

 

Хусусан, ҳисоботда институт раҳбарияти томонидан жорий йил учун таълим сифатини оширишга қаратилган чора тадбирлар ва уларнинг кафедрада бажарилиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. 

 

 

 

Ўз навбатида кафедра профессор-ўқитувчиларнинг 2024 йил учун таълим сифатини ошириш бўйича таклифлари ҳам эшитилди.

23:35 / 2024-01-05
Success helper
Success warning