Kонституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Тошкент молия институти Молия факультети ва Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент давлат юридик университети вакиллари ва ўқитувчилари, Молия факультети декани ва декан муовинлари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда факультет 1-курс талаба-ёшлар иштирок этишди.
Мазкур тарғибот тадбирида талабаларга конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.