ТМИ вакилларининг Полоцк Давлат университетига ташрифи
ТМИ-ПДУ қўшма факультетида 2 йил таҳсил олган талабалар 3-босқичда ўқишини ҳамкор Полоцк Давлат университети базасида амалга оширилиши белгиланган. Бугунги кунда Проректор Ш.Синдаров ҳамда факультет декани Т.Баймуратов ҳамкорликни янада кенгайтириш, талабаларни Беларус Давлатига бориб жойлашиши, ўқиш ва яшаш шароитларини ўрганиш ҳамда ҳар томонлама амалий кўмак бериш мақсадида Полоцк шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2019 йилда Тошкент молия институти ҳамда Беларус Республикасининг Полоцк давлат университети ҳамкорлигида ТМИ-ПДУ қўшма факультети ташкил этилган. Қўшма факультетга «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», «Молия ва молиявий технологиялар», «Банк иши ва аудит», «Электрон тижорат», «Бизнес-таҳлил» каби бир нечта таълим йўналишларини ўз ичига олган бўлиб, дарслар рус тилида олиб борилади.