Тошкент молия институти делегацияси Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Тошкент молия институти ректори Т.З.Тешабаев бошчилигидаги институтимиз делегацияси Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетига ташриф буюрди.
Мазкур ташриф давомида БДИРУ ректори В.Богуш билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томон вакиллари олийгоҳлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, мазкур амалий учрашувда томонларнинг ҳамкорлик самарасини янада ошириш, биргаликдаги илмий, педагогик фаолиятни кенгайтириш, шунингдек, ТМИ-БДИРУ ўртасида магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари муҳокама қилинди.
Ҳамкорлик бўйича учрашувлар давом этмоқда..