ТАЙИНЛОВ !

ТАЙИНЛОВ !

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Султонали Умаралиевич Мехмонов Тошкент молия институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Султонали Мехмонов 1974 йил Қирғизистон Республикасида туғилган.

1996 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Илмий даражаси ва унвони: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, Бухарест иқтисодий фанлар университети (Руминия), Краков иқтисодиёт университети (Полша), Россия давлат нефть ва газ университети (Россия) каби қатор хорижий олий ўқув юртларида илмий изланишлар олиб борган.

Шу кунга қадар Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида ишлаган.





Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Алимназар Худжамуратович Исламкулов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Алимназар Исламкулов 1980 йил Сурхондарё вилоятида туғилган.

2005 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Илмий даражаси ва унвони: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, Кобленз амалий фанлар университети (Германия), Базел бошқарув институти (Швейцария), Инсон ресурсларини бошқариш миллий институти (НҲИ) (Жанубий Корея)да илмий изланишлар олиб борган.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг иқтисодиёт ва молия кафедраси мудири лавозимида ишлаган.



 

 

14:53 / 2021-12-14
Success helper
Success warning