Театр куни: Тошкент молия институти жамоаси Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Қайнона” спектакли намойишида иштирок этишди
Театр ҳар бир даврда, ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавияти юксалишида ҳам унинг ўрни бўлакча.
Жорий йилнинг 3-февраль куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Озарбайжон драматурги Мажит Шамхалов асари асосида саҳналаштирилган “Қайнона” спектакли Тошкент молия институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда ишчи-ходимлар эътиборига ҳавола этилди.