Тил-миллат маънавиятининг муқаддас тимсоли
Республика маънавият ва маърифат маркази қошидаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда “Тил-миллат маънавиятининг муқаддас тимсоли” мавзусида илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир мехмонлари “Маърифат” тарғиботчилар бўлим бошлиғи Малика Абдуҳакимова, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, шоир ва публистист Зикрилла Неъматов, Муқумий номидаги Ўзбекистон мусиқали драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимов, таниқли киноактриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Барно Қодировалар давлат тилини улуғлаб чиқишлар қилдилар. “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мазкур анжуманда Она тилимиз - Ўзбек тилининг нақадар бойлиги ва улуғлиги мадҳ этилди. |