Тил бор экан, миллат барҳаёт!
Бугун, 21-октабр «Ўзбек тили байрами куни» муносабати билан Адиблар хиёбонида Тошкент молия институти томонидан «Тил бор экан, миллат барҳаёт» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси мудири, доцент Нилуфар Юнусова, профессор Нишонбой Ҳусанов, доцент Шахноза Махкамова «Давлат тилининг аҳамияти», «Она тили - миллат руҳи», «Тил – миллат кўзгуси» мавзуларида маъруза қилишди ва талабаларга ўзбек тилининг тарихи, жозибадорлиги, жамиятдаги тутган ўрни ҳақида маълумот беришди.
Сўнг ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк шоир Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.