Психологик билимлар ёрдамида вақтни бошқариш мавзусида маънавий- маърифий тадбир
2022 йил 13 октябрь куни Тошкент молия институтининг “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультетида кафедра ҳафталиклари доирасида “Психологик билимлар ёрдамида вақтни бошқариш” мавзусида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Миллий олимпия қўмитаси Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази психологи, PhD, фалсафа фанлари доктори д.Р.Абдумажитова таклиф қилинди. Психолог д.Р.Абдумажитова “Психологик билимлар ёрдамида вақтни бошқариш” мавзусида маъруза қилди.
Тадбирда “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” педагог-ходимлари, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети тютерлари ва “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети талаба-ёшлари қатнашдилар.
Тадбир жуда қизиқарли ва сермазмун ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб , ўз саволларига мазмунли жавоб олдилар.