Сифатли таълим, қулай шароит, илғор инновациялар, унутилмас талабалик ҳаёти - Тошкент молия институтида
Тошкент молия институти мамлакатимиз молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Институтда бугунги кунда 10 та факультет, 25 та кафедра томонидан сифатли таълим хизматлари кўрсатилмоқда. Институтда иқтисодиёт, иқтисодий хавфсизлик, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, молия ва молиявий технологиялар, менежмент, бизнес-таҳлил, электрон тижорат, логистика, солиқлар ва солиққа тортиш, суғурта иши, инвестицион лойиҳаларга хизмат кўрсатиш ва молиялаштириш ҳамда бошқа таълим йўналишларида меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрланмоқда.
Институт миллий ва халқаро рейтингларда
Тошкент молия институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан Республикадаги Олий таълим муассасаларининг умумий рейтингида 3-ўринни, ижтимоий-гуманитар соҳа бўйича Олий таълим муассасалари рейтингида 2-ўринни, 2022 йилнинг ноябрь ҳолатига ҚС Rankings рейтингида Осиё давлатлари университетлари ичида 551 – 600-ўринда ва Марказий Осиё университетлари орасида 29-ўринда, Ўзбекистон Олий таълим ташкилотлари ичида 3-ўринда илк бора қайд этилди. Шунингдек, Times Higher Education агентлиги World University Rankings – 2023, “Топ-1000 талик” рейтингдан жой олиш учун даъвогар олийгоҳ сифатида, Университас Индонециа томонидан бошланган яшил кампус ва экологик барқарорлик (UI Green Metric World University Ranking) халқаро рейтингларидан жой олди.
Таълим жараёни
Олийгоҳда халқаро таълим стандартларига мос ўқув жараёни кредит-модул тизими асосида ташкил этилган. Ҳар бир таълим йўналишида инглиз тилида дарс жараёнларини олиб боришга ихтисослашган гуруҳлар ташкил этилган. Институт таълим сифати ва салоҳиятини халқаро эътироф этилган стандартлар асосида ташкил этиш йўлидан бормоқда. Бу борада қатор хорижий олий таълим муассасалари билан ўқув, илмий ва бошқа кўплаб йўналишлардан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Академик мобиллик дастурлари бўйича 25 та мамлакатнинг 33 та университетлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Айни вақтда 100 нафарга яқин хорижий талабалар таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, Малайзиянинг Байнери университети, Беларусь Республикасининг Полоск давлат университети, Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университетлари билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилмоқда.
2022/2023-ўқув йилидан бошлаб Тошкент молия институти Андижон факультети ташкил этилди ва мазкур факультетда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакли асосида бухгалтерия ҳисоби ва аудит , солиқлар ва солиққа тортиш, Молия ва молиявий технологиялар, Банк иши ва аудити, молия-банк тизимида Ахборот тизимлари ва технологиялари, менежмент, иқтисодиёт каби қатор йўналишларда қабул амалга оширилди. Институт ҳузурида Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (Association of Chartered Certifiyed Accountants — АSSA) билан ҳамкорликда АSSA томонидан аккредитациядан ўтказилган International institute of finance and accounting инновацион илмий-ўқув стартап маркази, шунингдек, институтда IT парк ҳамкорлигида Digital finance инкубация ва акселерация Маркази фаолияти йўлга қўйилган.
Институтда “фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” узлуксизлигини таъминлаш юзасидан соҳа ишлаб чиқариш ташкилотларида кафедра филиаллари ташкил этилган бўлиб, талабалар бевосита ўз мутахассисликлари бўйича турли тижорат банклари, молия ташкилотлари, суғурта компаниялари, бюджет ташкилотларида амалий машғулотлар олиб боришади. Институт битирувчиларига мамлакатимизнинг молия-иқтисод ва бошқа соҳаларида талаб юқори эканлиги билан аҳамиятидир. Хусусан, 2021-2022 ўқув йилида битирувчиларнинг иш билан таъминланиш кўрсаткичи 98,7 фоизни ташкил этган ва улар ўз соҳаларида муваффақиятли фаолият олиб боришмоқда. Албатта, ушбу кўрсаткичлар институт битирувчиларининг ҳар жиҳатдан замонавий билим даражаларининг юқорилиги ва хорижий тилларни билиш даражасининг ҳам ошиб бораётганлиги ҳамда меҳнат бозорида юқори баҳоланаётганлигидан далолатдир.
Талабалик ҳаёти - Student life
Тошкент молия институтида “Талабалик ҳаёти”ни юқори савияда ташкил этиш мақсадида, талабалар кенгаши, “Молиячи” спорт клуби, ашула ва рақс ансамбли, ҚВЗ жамоаси, театр студияси, талабалар медиа жамоалари ташкил этилган ва мазкур йўналишларда барча имкониятлар ва қулайликлар яратилган. Талабалар ўзларининг иқтидорларини юзага чиқариш учун юқори савиядаги амалий ишлар олиб борилмоқда. Амалий ҳаракатлар натижаси ўлароқ институт талабалари спорт соҳасида республика, минтақавий, халқаро даражадаги мусобақаларда муносиб қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Алоҳида иқтидорга эга талаба-ёшлар учун доимий моддий рағбатлантириш тизимли йўлга қўйилган.
Тошкент молия институтида креатив ёндашувлар ўлароқ инновацион фаолият олиб бориш йўлида салмоқли натижаларга эришилмоқда ва Янги Ўзбекистон иқтисодий тараққиётини кафолатловчи рақобатбардош кадрлар тайёрлашда бутун жамоа бор куч ғайратини, билимини ва шижоатини сафарбар этади.
Қабул – 2023
Тошкент молия институти ўз олдига юқори марраларни қўйган барча абитуриентлар олийгоҳда таҳсил олишга чорлаб қолади. 2023/2024-ўқув йили учун қабул параметрлари ва бошқа маълумотларни институт расмий веб-сайтининг “Абитуриент - 2023” бўлимидан олишлари мумкин бўлади.
Телефонлар:
Тошкент Молия институти расмий Telegram канали:@moliyauz_official