1 курс талабаларига кредит-модул тизими ва Hemis платформаси бўйича ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Тошкент молия институтининг 1-курс академгуруҳ талабаларига Ахборот технологиялари маркази бўлими бошлиғи З.Зиядуллаев, Тармоқларни бошқариш бўлими бошлиғи С.Зиёдуллаев ва декан ўринбосарлари томонидан Кредит-модул тизими ва Ҳемис платформаси бўйича ўқув-тренинг машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулотлари давомида кредит тизими ўзи нима?, кредит-модул тизими қандай тамойиллар асосида қурилган?, тизим қандай эҳтиёжлар асосида пайдо бўлган?, модул тизими мамлакат олий таълим тизимига нималарни беради?, тизимда ўқув дастурлари қандай яратилади? каби маълумотлар I босқич талабаларига атрофлича тушунтирилди.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кредит-модул тизимига ихтисослашган, янги ишга туширилган Ҳемис электрон платформасидан фойдаланиш қоидалари ва афзаллик жиҳатлари ҳақида ҳам соҳа мутаҳасислари ахборот бердилар.
Тренинг машғулоти якунида 24/7 режимида иш фаолияти ташкил этилган, талабалар томонидан саволлар ёки тушунмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда мурожаат қилишлари мумкин бўлган https://t.me/TFI_HEMIS канали ва https://t.me/HEMISSupportBot телеграм бот ҳақида маълумотлар етказилди.