Талабалар турар жойидаги талаба-қизлар – доим эътиборда

Талабалар турар жойидаги талаба-қизлар – доим эътиборда

Институт ва факультетлар Хотин-қизлар ташкилотларининг асосий вазифаларидан бири талабалар турар жойларида истиқомат қиладиган талаба-қизларнинг ТТЖда яшаш, мустақил таълим олиш билан боғлиқ шароитларини ва ижтимоий, психологик ва маиший муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал қилишга кўмаклашиш, қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш бўйича тизимли ишларни олиб боришдан иборат. Ушбу вазифани бажариш доирасида 2021 йил 21 октябрда Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети Хотин-қизлар кенгаши раиси Н.Абдиева, Кенгаш фаоллари З.Хамидова, М.Абдураимовалар институт психологи У.Абдулазизова ҳамроҳлигида 3-сонли ТТЖга ташриф буюриб, талаба-қизларнинг яшаш шароитлари, ТТЖда ички одоб-ахлоқ ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниш ҳолатини яқиндан ўргандилар. 

Талаба-қизлар билан суҳбат ТТЖнинг «Маънавият» хонасида давом этди. «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш», «Балоғат ёшидаги қизларнинг психо-эмоционал ҳолати ва уни бошқариш», «Хотин-қизларнинг оилада ва жамиятда тутган ўрни» каби мавзулардаги давра суҳбатининг мазмуни талаба-қизларнинг қизиқишлари ва келажакдаги мақсадлари борасидаги фикр-мулоҳазалари билан янада бойиди.






 

13:40 / 2021-10-23
Success helper
Success warning