Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туризм ва Маданий Мерос вазирлиги томонидан ўтказилган туризм ҳафталиги
Жорий йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туризм ва Маданий Мерос вазирлиги томонидан ўтказилган туризм ҳафталиги ярмаркасида Тошкент молия институти Иқтисодиёт факультети “Менежмент ва маркетинг” кафедраси профессор-ўқитувчи ва талабалари томонидан “Туризмга сайёҳларни жалб қилишда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари брендининг ахборот платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, маззкур ҳафталик ташкил этилишининг мақсади – мамлакатимиздаги туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилишда туризм хизматларини диверсификациялаш ва туризм экспортини юксалтиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш усулларини кенгайтириш.
Тошкент молия институти вакиллари томонидан тақдим этилган лойиҳанинг мақсади эса, ҳунармандчилик маҳсулотларини тарғиб қилиш асосида миллий ҳунармандчилик брендини шакллантириш ва туристик маҳсулотлар жозибадорлигини оширувчи ахборот платформасини яратишдаги ишларни олиб борилиши ҳамда уларнинг натижаларини жорий этилишини кўрсатиб ўтишди.