Тошкент молия институтида «Туронбанк» АТБ ўқув лабораторияси очилди

Тошкент молия институтида «Туронбанк» АТБ ўқув лабораторияси очилди

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Тошкент молия институтида «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда «Банк иши» факультети негизида янги инновацион ўқув-амалий лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда институт ректори Т.Тешабаев, «Туронбанк» АТБ бошқарув раиси Ч.Мирзаев, масъул ходимлар, институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

 

Мазкур очилиш маросими аввалида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, илм-фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда институт ҳамда «Туронбанк» АТБ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада юксалтириш мақсадида Меморандум имзоланди.

 

 

 

Шундан сўнг, Тошкент молия институтида ташкил этилган инновацион ўқув-амалий лабораторияси очилиши бўлиб ўтди. Замонавий  технологиялар билан жиҳозланган ўқув хонасини талабаларнинг билимини амалиёт билан узвий боғлаш мақсад қилиб олинган. Мазкур инновацион ўқув-амалий лабораторияда соҳада фаолият юритадиган мутахассислар иштирокидаги мастер-класслар ва семинар-тренинг ташкил этилиши белгиланган.

 

 

 

 

 

Шунингдек, «Туронбанк» АТБ томонида 2022-2023 ўқув йилида Тошкент молия институтига энг юқори балл билан ўқишга кирган 20 нафар талабаларга банкнинг стипендияси жорий қилинди. Стипендиядан ташқари 7 нафар иқтидорли талабани ўқиши учун тўлов-контракт суммаларини банк томонидан тўлаб берилиши белгиланди.

 

 

 

 

Таъкидлаш жоизки, Тошкент молия институти кадрлар истеъмолчилари бўлган ҳамкорлар билан бундан буён ҳам мамлакатимиз молия-банк тизимида илм-фан, таълимнинг инновацион инфратузилмасини ривожлантиришда янги вазифаларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини давом этади.

17:28 / 2022-10-06
Success helper
Success warning