Истиқболли ҳамкорлик натижалари

Истиқболли ҳамкорлик натижалари

2022 йил 20-22-октабр кунлари Институт жамоаси Навоий вилоятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПҚ-307-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича хизмат сафарида бўлишди.

 

Хизмат сафари давомида Республикамизни энг йирик солиқ тўловчиси «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти Бошқарув раиси  Санақулов Қувондиқ Санақулович билан учрашув ўтказилди.

 

Учрашув давомида Президент қарори ижросини таъминлаш ва институт мустақил изланувчилари ва докторантларини комбинатда илмий тақдиқот олиб боришлари учун юбориш бўйича келишувларга эришилди.

 

Қувондиқ Санақуловични топшириғи билан Бошқарув раиси биринчи ўринбосари ва иқтисодий блок ходимлари иштирокида институт профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган илмий-инновацион ишланмалар тақдимотига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашув натижасида «НГМК молиявий-иқтисодий аҳволини баҳолашнинг скоринг модели» электрон дастурини тегишли фикр ва мулоҳазалар ҳамда таклифларни ҳисобга олган ҳолда шартнома имзолашга келишилди. 

 

Хизмат сафарини 2-кунида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида қўшма лойиҳалар ва қўшма малака ошириш курслари ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

                                  

 

 

13:58 / 2022-10-22
Success helper
Success warning