Ижарада ва талабалар турар жойида яшаётган талабаларнинг шароитлари ўрганилмоқда
Банк иши факультети тюторлари Н.Эгамбердиева, И.Боботоев, Ш.Қўйлиев ҳамда М.Жумаевлар томонидан ижарада ҳамда ТТЖда яшаётган факультет талабаларининг шароитлари ўрганиб чиқилмоқда.
Талабанинг яшаш ва ўқиш шароити билан боғлиқ муаммо таълим ва тарбиянинг сифатига бевосита дахлдордир. Шундай экан, уларнинг яшаш шароитига эътибор доимо назоратда бўлиши зарур. Бу борада муаммолар бўлса уни албаттта ечиш давр талаби. Талабанинг билим олиши биз учун ниҳоятда муҳим. Президентимизнинг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3151-сонли қарорига мувофиқ институтимизда ҳам талабалар билимини назорат қилиш, баҳолаш тизими янги низоми ва яшаш шароитини ўрганиш ишлари ишлаб чиқилмоқда.