Институт вакиллари Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат кенгашининг 27-йиғилишида иштирок этмоқда
Жорий йил 27-30 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида Ўзбекистон-Британия савдо-саноат кенгашининг (“UBTIC – Uzbek-British Trade & Industry Council”) 27-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш доирасида молия, инфраструктура ва қурилиш каби турли мавзулардаги сессиялардан ташқари икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги алоқаларга бағишланган алоҳида сессия ҳам ташкил қилинмоқда.
Таълим соҳасидаги алоқаларга бағишланган алоҳида сессияда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда мамлакатимиздаги ОТМлардан вакиллар, хусусан, институт Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори А.Исламкулов иштирок этмоқда.