Докторантларни қизиқтираётган илмий йўналишларга бағишланган учрашув ташкил этилди

Докторантларни қизиқтираётган илмий йўналишларга бағишланган учрашув ташкил этилди

Жорий йил 6 апрель кун Тошкент молия институтида докторантура кириш учун магистратура талабаларига яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар, имкониятлар, шунингдек, докторантларни қизиқтираётган илмий йўналишларга бағишланган учрашув ташкил этилди.

Унда институтининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Исламкулов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул ходими Б. Пирматов, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳамда магистрантлар қатнашишди.







 

Тадбирда сўзга чиққан Б. Пирматов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги “Олий  малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 606-сон Қарори,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 696-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 545-сон Қарорларидан келиб чиқадиган муҳим вазифалар, талаблар, имкониятлар тўғрисида тақдимот қилди.




Йиғилишда докторантлар ҳамда магистратура талабаларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олинди, келгусида шу йўналишдаги ҳамкорлик йўналишлари келишиб олинди.

 

12:57 / 2022-04-06
Success helper
Success warning