QUACQUARELLI SYMONDS (QS) ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ АГЕНТЛИГИНИНГ РОССИЯ, ШАРҚИЙ ЕВРОПА ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ РЕГИОНЛАРИ БЎЙИЧА ДИРЕКТОРИ СЕРГЕЙ ХРИСТОЛЮБОВ БИЛАН ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ РАҲБАРИЯТИ ЎРТАСИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
2023 йил 28 апрел куни Тошкент молия институтига QUACQUARELLI SYMONDS (QS) Халқаро рейтинг агентлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё регионлари бўйича директори Сергей Христолюбов ташриф буюрди. Учрашувда Тошкент молия институти Ўқув ишлари бўйича проректор С.Меҳмонов ҳамда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Исламкулов, институтнинг Халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими ходимлари иштирок этдилар.
Учрашув жараёнида Тошкент молия институтининг QS Asia University Rankingsдаги муносиб ўринга эга бўлганлигини эътироф этилди. Шунингдек, QUACQUARELLI SYMONDS (QS) Халқаро рейтингида иштирок этишнинг асосий мезонлари муҳокама қилинди. QS Stars афзалликлари, институтнинг халқаро дорирадаги мавқеига таъсири каби масалалар кўриб чиқилди. Тошкент молия институтининг халқаро рейтинглардаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, дунё олий таълим ташкилотлари ўртасида муносиб рейтингга эга бўлиши учун эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, устувор йўналишлар борасида фикр алмашилди.