2022 ЙИЛ 18 НОЯБРЬ КУНИ «УМР ТEЗЛИКДАН МУҲИМДИР» ВА «ХАВФСИЗЛИК КАМАРИ – ҲАЁТ ГАРОВИ» ШИОРЛАРИ ОСТИДА ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Институтда йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш мақсадида «Умр тезликдан муҳимдир» ва «Хавфсизлик камари – ҳаёт гарови» шиорлари остида Тошкент шахар ИИББ, ЙХХБ, ЙПХБ 3-Баталион 5-Сафарбарлик гуруҳи катта инспектори, лейтенант Р.Мадримов ва лейтенант С.Бўроновлар иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети декани Д. Рустамов, ўқув ишлари бўйича декан муовини З.Бекназаров, тютoрлар ва «Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси мудири И.Очилов ҳамда ўқитувчилар, талабалар иштирок этишди.
Тадбир савол-жавобларга бой бўлди. Тадбир сўнгида ЙПХБ ходимлари талабаларга ўзларини маслаҳатларини ва тавсияларини беришди. Тадбир барча иштирокчилар учун фойдали бўлди.
Учрашувда Юнусобод тумани ЙХХБ, ЙПХБ бошлиқ ўринбосари, лейтенант Р.Мадримов томонидан талабаларга Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарорига киритилган ўзгаришлар батафсил тушунтирилди. Йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш чоралари, хавфсизлик камарини тақиш ва пиёдалар ўтишдаги хавфсизлик масалаларига аниқ амалий мисоллар билан тушунтириб ўтишди.
Талабалар йўлдаги хавфсизлик масаласи бўйича ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар беришди ва улар инспекторлардан саволларга аниқ жавоблар олди ва суҳбат қизғин, қизирқарили давом этди. Учрашувда «Пиёдалар ўтиш жойи», «Пиёдалар йўлкаси», «Пиёда ва велосипед йўлкаси», «Хавфсизлик оролчаси», «Пиёдаларнинг мажбуриятлари» ва шу каби бир қанча атамаларни изоҳлаб, тушунтириш беришди.