Тошкент молия институтида “Янги Ўзбекистон – инсон ҳуқуқлари” умуммиллий дарслари бўлиб ўтмоқда
Хабар берганимиздек, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қабул қилинганининг 75 йиллиги муносабати билан институтда “Янги Ўзбекистон – инсон ҳуқуқлари” умуммиллий дарслари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 2 декабрь куни Тошкент молия институти 2-маърузалар залидан умуммиллий дарсларининг навбатдаги машғулотлари бўлиб ўтди.