Институтнинг халқаро доирадаги илмий тадқиқот ва ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Институтнинг халқаро доирадаги илмий тадқиқот ва ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Тошкент молия институтининг халқаро ҳамкорлик доирасидаги илмий тадқиқот ва ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бормоқда. Хорижий алоқалар давомида институт қатор халқаро олий таълим муассасалари билан юқори савиядаги ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда. 

 

Мазкур ҳамкорлик алоқаларига кўра, жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари Урал давлат иқтисодиёт университетида ХIII Евросиё ёшлар иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. 

 

Форумда институтимиз вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. 

 

Форум доирасида Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев Урал давлат иқтисодиёт университети фахрий профессори унвони билан тақдирланди ҳамда Институтимиз Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Исламкулов, “Digital finance”  Инкубация ва акселерация маркази директори Н.Касимоваларга Хорижий ташриф буюрувчи профессор унвонлари берилди.

 

 

 

 

 

 

Мазкур юқори даражадаги унвон билан Тошкент молия институти жамоаси вакилларимизни самимий қутлайди.

15:40 / 2023-04-25
Success helper
Success warning