Усмон Носир-истиқлол фидойиси

Усмон Носир-истиқлол фидойиси

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкент молия институти Ўзбек ва рус тиллари кафедраси ташаббуси билан шоир Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган “Усмон Носир – истиқлол фидойиси” мавзусида адабий - маърифий анжуман ўтказилди.

 

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Зуҳриддин Исомиддинов, ЎзФА Тил, адабиёт ва фольклор институти етакчи илмий ходими, адабиётшунос олим Раҳматулла Баракаев, Ўзбек ва рус тиллари кафедраси профессор-ўқитувчилари, институт талаба ёшлари қатнашдилар.

 

 

Сўзга чиққанлар Усмон Носир шеърияти, аввало, ҳаётийлиги, жозибадорлиги ва исёнкорлиги, айни чоғда содда ва равонлиги билан китобхон қалбидан чуқур ўрин олганлиги, таржима соҳасидаги хизмати ҳам бебаҳолиги ҳақида айтиб ўтишди.

 

Унинг таржимасида Пушкиннинг “Боғчасарой фонтани”, Лермонтовнинг «Демон» («Иблис») достонлари ўзбек китобхонларининг қалбига етиб борган.

 

Жўшқин истеъдод эгаси Усмон Носирнинг асарлари ҳамиша кишини ҳаяжонга солган. Усмон Носир қатағон даврининг қурбонларидан бири сифатида ёш умрини шўро лагерларида азоб-уқубатда ўтказиб, тутқунликда 1944 йили вафот этган.

 

 

Адабий - маърифий анжуманда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
13:07 / 2022-03-16
Success helper
Success warning