Малайзиянинг Утара университети делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Малайзиянинг Утара университети делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент молия институтида Малайзиянинг Утара университети (Universiti Utara Malaysia) профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

 

 

Мазкур учрашувда Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А. Исламкулов, Ўқув ишлари бўйича проректор С.Меҳмонов ва институт Халқаро ҳамкорлик бўлими билан Малайзиянинг Утара университети профессори Шаҳими Моҳтар, доценти Моҳд Собри Дон ва  Моҳд Язид иштирок этишди.

 

 

Учрашувда малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, икки олийгоҳ ўртасидаги истиқболдаги таълим ва илмий жараёндаги амалий фаолиятларини ташкил этиш каби муҳим масалалар муҳокама этилди. Хусусан, келгусида Тошкент молия институтида “Ислом молияси” қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш ҳамда икки олий таълим муассасалари ўртасида таълим, алмашинув дастурлари, илмий тадқиқотлар ва бошқа тегишли соҳаларда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр юритилди.

 

23:04 / 2023-09-15
Success helper
Success warning