“Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” лойиҳаси
“Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси доценти Н.Турсунова томонидан “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” лойиҳасини умумий ўрта таълим мактабларида амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 14 март куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 43-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари учун “Молиявий саводхонлик” дарси ташкил этилди. Дарсда ўқувчиларга капитал бозори тўғрисида умумий тушунчалар ва иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти тушунтирилди. Дарс жараёнида ўқувчилар фаол тарзда қатнашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар.