Юксак ғурур, улкан жасорат, чексиз фахр: Ватан ҳимояси муқаддас бурчдир

Юксак ғурур, улкан жасорат, чексиз фахр: Ватан ҳимояси муқаддас бурчдир

 

Бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш ёши, фаолият соҳаси ва касбидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчидир ва айнан шу сабабли республикада "Ватан ҳимоячилари куни" байрамини кенг нишонлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

 

 

 

 









Жорий йилнинг 12 январь куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда "Ватан ҳимоячилари куни" байрами муносабати билан байрам-тадбири ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

Унда институт раҳбарияти, ҳарбий соҳа вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, элимиз суйган санъаткорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир аввалида Юнусобод туман ИИБ ва Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқармаси томонидан ҳарбий жанговар техник кўргазма бўлиб ўтди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига старт берилди.

 

 

 

 

Ҳарбий оркестр, институт ҳарбий кафедра курсантлари, Темурбеклар мактаби ва Алоқа ҳарбий университети курсантларининг саҳна кўринишлари, талаба-ёшлар томонидан тайёрланган турли бадиий чиқишлар ҳамда шоу-бизнес вакиллари томонидан ижро қилинган куй-қўшиқлар барчага унутилмас байрам кайфиятини улашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёшларни она Ватанга садоқат, меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгида миллий ғурур каби туйғуларни янада кучайтиришда ташкил этилган бу каби тадбирларнинг аҳамияти беқиёс эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

16:45 / 2024-01-12
Success helper
Success warning