Тошкент молия институти ҳамда Москва давлат университети ҳамкорлигида видеоконференция бўлиб ўтди

Тошкент молия институти ҳамда Москва давлат университети ҳамкорлигида видеоконференция бўлиб ўтди

2021 йил 27 декабрь куни Москва шаҳридаги Москва давлат педагогика университети ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида  видиоконференция бўлиб ўтди. 

Унда «Бюджет ҳисоби ва ғазначилиги» факультети декани, иқтисод фанлари номзоди, доцент Р.Б.Саидов, «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди, доцент Н.Х.Юнусова, кафедра ходимлари ҳамда «Рус тилини ўқитиш методикаси» кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори, доцент В.Д.Янченко  иштирок этишди. 

Учрашувда факультет декани Р.Б.Саидов қутлов сўзи билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳамда илмий, ўқув ва ўқув-услубий тадбирларни амалга ошириш режалари ҳақида гапирди. 

Кафедра мудири Н.Х.Юнусова Тошкент молия институтининг ташкил топиш тарихи, фаолият олиб бораётган факультет ва кафедралар, Тошкент молия институтининг республикамиздаги рейтинги ва халқаро алоқалари ҳақида маълумот берди. 

Москва педагогика университетининг рус тилини ўқитиш методикаси кафедраси мудири – В.Д. Янченко В.И.Дал таваллудининг 220 йиллигига бағишланган илмий мақолалар тўпламини нашр этиш таклиф билан чиқди, шунингдек, Г.Г.Городилованинг  (1922-2013) юбилейига багишлаб ўтказиладиган «РКЛни ЎҚИТИШДА   АККУЛТУРАСЯННИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ»  мавзусидаги  халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этиш таклифини билдирди.   
 
Шунингдек, ахборот ва услубий ёрдамни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш, ўқув-услубий ва илмий фаолият бўйича ишларни ташкил этиш, ҳамкорликда ўтказиладиган конференция материалларини тўплам ва фотоҳисобот кўринишида чоп этиш, шунингдек, ТМИ ва МПДУ веб-сайтларида ёритиб бориш  имкониятлари    ҳақида гаплашилди. 

Маҳорат дарслари, амалиёт ўташ ҳамда малака оширишни ташкил этиш режалари муҳокама қилинди. 
Видеоконференция ижобий ва юқори дарада ўтди, томонлар ўзларининг чуқур  миннатдорликларини билдирдилар.





16:39 / 2021-12-24
Success helper
Success warning