Институт профессор-ўқитувчилари Полоцк давлат университетига дарс машғулотларини олиб бориш учун етиб боришди

Институт профессор-ўқитувчилари Полоцк давлат университетига дарс машғулотларини олиб бориш учун етиб боришди

Тошкент молия институти Қўшма факултетининг “Умумиқтисодий фанлар” кафедраси мудири Зарипов Хусан Баходирович ҳамда кафедра катта ўқитувчиси Ахмедова Гулмира Тураббаевна амалдаги ўқув режа асосида 2023-йилнинг 7-декабрида Беларус Республикасининг Полотск давлат университетига дарс машғулотларини олиб бориш учун етиб келишди.

 

 

 

 

Хизмат сафарининг дастлабки кунида Полотск давлат университетининг “Молия-иқтисод” факултети декани Позднякова Ирина Александровна ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби, молиявий логистика ва менежмент” кафедраси мудири Малей Елена Борисовна билан ҳамкорликда қўшма дастур асосида амалга оширилиши лозим бўлган ўқув-услубий ҳужжатларни яна бир бор кўриб чиқишди, тегишли йўналишлар бўйича келишиб олишди.

 

Сўнгра миллий анъаналарига содиқ бўлган ҳолда эсдалик совғаларни улашишди.

 

“Умумиқтисодий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчиларининг хизмат сафари давом этмоқда.

13:59 / 2023-12-09
Success helper
Success warning