Институт Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши янги таркибда иш бошлади
Жорий йил 2 ноябрь куни институт Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши янги таркибда ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. Унда институт ректори Т.Тешабаев, ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор К.Каримова иштирок этдилар.
Йиғилишда Кенгаш фаолиятининг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, талаба-қизлар ва аёл педагог ходимлар билан тизимли ишларни йўлга қўйиш борасидаги Хотин-қизлар маслаҳат кенгашининг олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.