Институт вакиллари “WORLD EDU -2023” халқаро кўргазмасида иштирок этишди

Институт вакиллари “WORLD EDU -2023” халқаро кўргазмасида иштирок этишди

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дастури доирасида  жорий йилнинг 11-12 май кунлари Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида “WORLD EDU -2023” халқаро кўргазмаси ўтказилди. 

 

Халқаро кўргазмада Тошкент молия институти жамоаси ҳам ўз стендлари билан фаол иштирок этди. Институт жамоаси иштирокчиларга институтга таълим олишга яратилган шароит, мавжуд имкониятлар, институт талабаларининг эришилган ютуқлари, моддий-техника база, мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, кўргазмада иштирок этган олий таълим ташкилотлари вакиллари билан мулоқот қилиниб, нашр этилган дарслик, ўқув қўлланма ва монографиялар тақдимоти ўтказилди. 

 

 

 

Ёшларни қизиққан соҳалар ва касбий  ривожланиш йўналишини танлаш имкониятлари борасида кўрсатмалар берилди. 

 

 

 

 

 

Кўргазма якунида 70 дан ортиқ Олий таълим муассасалари ўртасида Тошкент молия институти жамоасига “Энг фаол қатнашувчи” номинация бўйича ташаккурнома тақдим этилди.

13:12 / 2023-05-15
Success helper
Success warning