“Давлат молиявий назорати ва аудитини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

“Давлат молиявий назорати ва аудитини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

2023 йил 30 май куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида “Давлат молиявий назорати ва аудитини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.



 

 

Анжуман 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш, молия соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича стратегик вазифаларни белгилаб олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепсияси доирасида олий таълимни модернизация қилиш, илмий салоҳиятни ошириш, таълим ва фанни ривожлантириш йўлида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинди.

 

 


 

 

 

 






 

Анжуманнинг асосий мақсади Давлат молиявий назорати тизимини ислоҳ этиш масалалари; бюджет маблағларидан самарали фойдалнишда аудитни ташкил этиш ва ривожлантириш йўналишлари;; давлат харидлари тизимини амалга оширишда ғазначиликнинг роли ва аҳамияти; давлат молиясини бошқариш ва назоратини амалга оширишда ахборот технологияларидан фойдаланиш истиқболлари бўйича халқаро миқёсда олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
 















 

Халқаро анжуман фаолиятида маҳаллий олий таълим ташкилотлари профессор ўқитувчилари ҳамда талабалари билан бир қаторда, Америка Қўшма Штатлари, Испания, Россия Федерацияси, Полъша, Ҳиндистон, Қозоғистон ва бошқа давлатлар иқтисодчи олимлари, илмий изланувчилари ва иқтидорли талабалар иштирок этишди. Шунингдек, анжуман ишида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат молиявий назорати, давлат харидлари тизими ҳамда бюджет ташкилотларида ички аудит фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари борасидаги илмий маърузалари билан иштирок этдилар.

17:43 / 2023-05-30
Success helper
Success warning