Тошкент молия институтининг илмий электрон журнали халқаро миқёсида тан олинди!
Тошкент молия институтининг “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журналини ривожлантириш, халқаро миқёсда унинг нуфузини ошириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мазкур журнал халқаро SJIF (Scientific Journal Impact Factor) платформасига киритилди ва журналнинг Импаcт Фаcтори (SJIF 2022) 4,322 га тенг деб ижобий баҳоланди.
Яқин истиқболда ушбу журналда чоп этиладиган мақолаларнинг иқтибослик даражасини ошириш мақсадида халқаро миқёсда тан олинган бошқа илмий маълумотлар базаларига киритиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
13:09 / 2022-07-02