“Глобаллашув шароитида банк ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди
2022 йил 10 июнь куни Тошкент молия институти, Урал Давлат иқтисодиёт университети (Россия), Полоцк давлат университети (Белоруссия), Байнери университетлари (Малайзия) билан ҳамкорликда “Глобаллашув шароитида банк ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Дунё мамлакатлари иқтисодиётида рўй бераётган глобаллашув жараёнлари банк ва молия тизими барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатиш билан бир қаторда, ўзида турли хил риск, хавф-хатарлар, халқаро молия бозорларининг нобарқарорлиги, мамлакатлар валюта заҳиралари ва валюта операциялари диверсификация даражасининг пастлиги ҳамда банклар хизматлари оммабоплигини оширишни намоён қилмоқда.
Мазкур шароитда мамлакатимизда банк ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш йўлида миллий манфаатларимизга тўлиқ мос келадиган алоҳида ёндашувларни жорий қилиш, банк секторини трансформация қилиш ва унда давлат улушини камайтириш, банк тизимига хорижий капитални жалб қилиш ҳамда банклар томонидан хизматлар кўрсатишда замонавий усулларни жорий қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги «2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ-5992-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, банк тизимида мавжуд муаммолар ва қийинчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари илмий ва амалий жиҳатдан атрофлича муҳокама қилинди.
Конференциянинг йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиб, уларда:
иқтисодиётни глобаллашув шароитида халқаро ва маҳаллий банкларда вужудга келаётган рискларни кўп қирралиги ва уларни бартараф этишда алоҳида ёндошувларни жорий қилиш;
Конференцияда молия ва банк соҳасидаги мутахассислар, Марказий банк, вазирлик ва идоралар, хорижий меҳмонлар, маҳаллий олимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва ёш олимлар иштирок этдилар.
Конференция натижалари бўйича глобаллашув шароитида банк ва молия тизими барқарорлигини таъминлаш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.