Халқаро илмий тажриба ўрганилмоқда

Халқаро илмий тажриба ўрганилмоқда

Хабарингиз бор, Тошкент молия институти профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган илмий жамоа айни кунларда Чехия Республикаси Прага шаҳрида жойлашган Европа амалий фанлар ва менежмент институтида ўз малакаларини оширмоқдалар.







Илмий жамоа Чехия университетлари ўртасида сўнги йилларда илмий тадқиқотлар натижаларига асосланиб аниқланадиган Cзеч Сcиенcэ Ассессмент (  РИВ ) – рейтингида биринчи ўринни эгаллаб келаётган Карлов университетига ташриф буюришди. 







Ташриф давомида университетнинг библиометрик ва илмиёметрик хизматлари (библиометриc анд сcиентометриc сервиcэс) дан фойдаланиш амалиёти, «Карлов университети илмий тадқиқотлар этикаси комиссияси» фаолияти ҳамда университетнинг илмий тадқиқотлар инфраструктураси билан яқиндан танишишди. 

Шунингдек, ташриф сўнгида жамоа университет кутубхонаси базаси билан танишди, кутубхона томонидан эса Тошкент молия институтига турли иқтисодий соҳаларга тааллуқли китоблар жамланмаси совға қилинди. 





Бундан ташқари, илмий жамоа университет илмий кенгашларида сўнги йилларда ҳимоя қилинган илмий ишлар каталоги билан яқиндан танишиб, ўзлари учун фойдали илмий контентга эга бўлишди. Карлов университети профессор ўқитувчилари билан ўзларини қизиқтирган мавзулар доирасида ўзаро фикр алмашиб, келгусида турли фанлар доирасида ҳаммуаллифликда дарсликлар, ўқув услубий қўлланмалар, монографик тадқиқотлар ва мақолалар устида изланишлар олиб боришга келишиб олинди.

10:04 / 2022-08-08
Success helper
Success warning