Сочи шаҳридаги биринчи кун: Тошкент молия институти халқаро кўргазмада иштирок этди
2022 йил 10-октабр куни Тошкент молия институти жамоаси Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш (ПОД/ФТ) йўналиши бўйича Халқаро тармоқ институтига (МСИ) аъзо олий таълим муассасалари «Таълим ва карьера» номли халқаро кўргазмада иштирок этдилар.
Кўргазма Ўзбекистон, Россия, Козогистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Белоруссия ва БРИКС давлатлари иштирокида бўлиб ўтди.
Халқаро кўргазма Сочидаги Сириус федерал округидаги илмий-ижодий марказда, мингдан ортиқ иштирокчилар, олий таълим муассасалари вакиллари, халқаро экспертлар иштирокида тантанали равишда ўтказилди.
Халқаро кўргазма иштирокчилари олий таълим муассасалари вакилларига миллий таълим тизими бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларни бериш имконига эга бўлдилар. Ўз навбатида, олий таълим муассасалари вакиллари ҳар бир дастурнинг ўзига хос хусусиятлари, ўқув жараёни, амалиёт ўташ ва ўқишни тугатгандан сўнг ишга жойлашиш имкониялари ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Кўргазма тадбирлари доирасида олий таълим муассасалари вакиллари ўртасида ишчи учрашувлар бўлиб ўтди.