Институт вакиллари “Сифатли таълим ва инновациялар – барқарор келажак асоси” мавзусида халқаро конференцияда иштирок этишди
Бугун, Тошкент шаҳридаги Event Hall тадбирлар залида “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновасия ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Сифатли таълим ва инновациялар – барқарор келажак асоси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Унда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Исламкулов бошчилигидаги институт вакиллари ҳам иштирок этишди. Шунингдек, жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътиборини тортган мазкур нуфузли халқаро анжуманда дунёнинг қарийб барча қитʼасидан, яʼни 60 дан зиёд мамлакатдан 450 дан ортиқ давлат ва сиёсат арбоблари, йирик бизнес вакиллари, экспертлари, қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари қатнашишди.