“Марказий Осиё олий таълим хаби сифатида” мавзусида халқаро конференсия
Айни вақтда Тошкент шаҳридаги “Whyndham Tashkent" меҳмонхонасида “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ЮНЕСКО, Британия Кенгаши ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Марказий Осиё олий таълим хаби сифатида” мавзусида халқаро конференсия ўз ишини бошлади.
Унда ректор Т.Тешабаев бошчилигидаги институт вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбирда Марказий Осиё минтақаси вакиллари, нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари, 20 дан ортиқ мамлакатлар мутахассис ва тадқиқиотчилари қатнашмоқда.
Анжуманда Марказий Осиё мамлакатларида олий таълимнинг халқаролашуви, минтақадаги олий таълимнинг трансформацияси, ўзгарувчан муҳитда олий таълим ва инновацияларнинг янги роли муҳокама қилинади, ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади.