Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида ташкил этилаётган халқаро илмий-амалий конференция

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида ташкил этилаётган халқаро илмий-амалий конференция


Тошкент молия институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда 2023 йил 30 май куни “Давлат молиявий назорати ва аудитини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.
 

Конференсияда муҳокама қилинадиган илмий-амалий йўналишлар:
 

1-секция.

Давлат молиявий назорати тизимини ислоҳ этиш масалалари;

2-секция.

Бюджет маблағларидан самарали фойдалнишда аудитни ташкил этиш ва ривожлантириш йўналишлари;

3-секция.

Давлат харидлари тизимини амалга оширишда ғазначиликнинг роли ва аҳамияти;

4-секция.

Давлат молиясини бошқариш ва назоратини амалга оширишда ахборот технологияларидан фойдаланиш истиқболлари. Конференсияда соҳа мутахассислари, иқтисодчи олимлар, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ва иқтидорли талабалар илмий мақола ҳамда тезислари билан қатнашишлари мумкин. Мазкур илмий-амалий конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, етакчи хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасалари, республикада фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг иштироки режалаштирилмоқда.
 

Конференсияга тақдим этиладиган илмий мақола ва тезисларни расмийлаштирилишга талаблар:

1. Илмий мақола ва тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. Мақола ва тезислар 3 саҳифадан кам бўлмаган ҳажмда, электрон вариантда +998935811228, +998997074321 телеграм рақамлари орқали қабул қилинади. byudjet_gazna@tfi.uz.


2. Мақола ва тезис матни 1,5 интервалда (чапдан 3 см, юқоридан 2,0 см, қуйидан 2,0 см, ўнгдан 1,5 см), компьютернинг Миcрософт Wорд матн муҳаррири Тимес Неw Роман шрифтда 14 кегелда ёзилиши лозим. Ушбу талабларга жавоб бермайдиган илмий мақола ва тезислар қабул қилинмайди. Матнда фойдаланилган мисол, кўчирма ва маълумотлар аниқлиги учун жавобгарлик муаллиф зиммасида бўлади.
 

3. Мавзу (бош ҳарфлар билан), бир интервал қуйидан муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш., лавозими, ташкилот номи ва электрон почта манзиллари кўрсатилади. Илмий мақола ва тезислар 2023 йил 25 майга қадар қабул қилинади, белгиланган муддатдан кеч топширилган, конференция мавзусига ва баён этилган талабларга мос келмаган илмий мақола ва тезислар қабул қилинмайди.
 

Конференсияда иштирок этиш учун ташкилий тўлов материалнинг ҳар бир саҳифаси учун 20 000 сўм этиб белгиланган, бу тадбирга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун харажатларни қоплашга қаратилган. Тўлов тезислар кўриб чиқилиб ва тасдиқлангандан кейин амалга оширилади. Конференсияни ўтказиш учун масъул: Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси. Иштирок этувчилар рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотлар олиш учун ташкилий ишлар бўйича масъуллар: Абдурасулов Муроджон +998935811228 Иноятов Мардонбек +998997074321 бюджет_газна@тфи.уз Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 60а-уй, Тошкент молия институти.

 

14:35 / 2023-05-29
Success helper
Success warning