Институт доценти амалий ташриф билан Латвия университетида
Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент молия институти, «Баҳолаш иши ва инвестициялар» кафедраси доценти, и.ф.н. Раимжанова Мадина Асраровна Латвия давлатининг Елгава шаҳридаги Латвия табиий фанлар ва технологиялар университетининг «Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожланиш факультети» факультети томонидан ташкил этилган “10th International Week 2023 at the Faculty of Economics and Social Development” халқаро ҳафталикда иштирок этди.
М. Раимжанова мазкур университет ректори Ирина Пилвере билан учрашиб, институтимиз таълим жараёни, илмий фаолият доирасида олиб борилаётган амалий ишлар хусусида мезбонларга атрофлича маълумот берди. Шунингдек, учрашувда илмий фаолият ҳамда салоҳиятни янада кенгайтириш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашинилди.