"Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент молия институтида 9 декабрь «Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессори, полковник Ш.Р.Қобилов, институт ўқув ишлари бўйича проректор С.У.Мехмонов, Коррупцияга қарши курашиш «Комплаэнс назорат» тизимини бошқариш бўлими бошлиғи С.Р.Дарвишов, профессор-ўқитувчилар, тюторлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.
Профессор Ш.Р.Қобилов коррупция ва унинг келиб чиқиш омиллари, унга қарши курашиш чора-тадбирлари, бу борада Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида проф. Ш.Р.Қобилов томонидан фаол қатнашган иқтидорли талабаларга муаллифлик китобларидан совға қилди.
Мазкур учрашув қизиқарли факт ва савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди.