Тошкент молия институтида халқаро лойиҳанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида халқаро лойиҳанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлиги "Рус тилида очиқ таълим ва чет элда рус тилини ўқитиш марказлари тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш" гранти учун танлов эълон қилинган бўлиб, муваффақиятли ўтилди.

 

2022 йил февраль ойида Тошкент молия институти ва Питирим Сорокин номидаги Сиктвкар давлат университети ўртасида (СДУ) шартнома имзоланди, унинг асосида лойиҳада иштирок этиш амалга оширилди ва 2022 йил 12 сентябрь куни Тошкент молия институти негизида рус тилида ўқитиш ва рус тилини ўқитиш бўйича Очиқ таълим маркази очилди.

 

Ушбу лойиҳа 01.09.2022 дан 15.12.2022 гача режалаштирилган бўлиб, муваффаққиятли якунланди.

 

 

СДУ ва ТМИ “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси биргаликда халқаро грантда иштирок этиш учун ариза топширди ва танловдан муваффаққиятли ўтилиб, лойиҳа ишлари амалга оширилиб келинди. Рус тилида очиқ таълим маркази фаолиятини таъминлаш ва 300 дан ортиқ хорижий фуқароларга (талабаларга) Таълим вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган шакл бўйича тегишли шахсий гувоҳнома олган ҳолда рус тилини бепул ўташ ташкил қилинди.

 

Шунингдек, лойиҳа доирасида қўшимча таълим дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш таъминлананди.

 

 

2022 йил 15 декабрь куни “Бегона бўлмаган славян тили” лойиҳаси ва “Славян маданий кодекси” фестивали доирасида Питирим Сорокин номидаги Сиктвкар давлат университети (СДУ) Миллатлараро ҳамкорлик маркази раҳбари филология фанлари номзоди, доцент В.А.Мальцева “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси ўқитувчилари, мактаб ўқувчилари ва лойиҳа иштирокчилари билан лойиҳа ёпилиши маросими ўтказилди.

 

 

15:53 / 2022-12-15
Success helper
Success warning